Иқтидорли ўқувчиларни аниқлашда халқаро тажрибалар қўлланилмоқда

2019.08.16 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 16 августидан бошлаб 2019-2020 ўқув йили учун айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ва мактаб-интернатларига иқтидорли ўқувчиларни қабул қилиш юзасидан психологик-педагогик диагностик тест синовлари ўтказилмоқда.

Республикамиздаги 156 та ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ва мактаб-интернатларда тест синовларида иштирок этиш учун 17334 нафар (шундан, 7992 нафар ижтимоий-гуманитар, 9342 нафари аниқ фанлар йўналишида) ўқувчилар ҳужжат топширишган.

Психологик-педагогик диагностика тест синовларининг адолатли ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш учун бу йилги психологик тестларни ўтказиш тартиби ва баҳолаш тизимига  бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, тест  синовлари янгича усул, халқаро тажрибалар ҳамда Cambridge Assessment International Education тажрибаларига  асосланган ҳолда тайёрланди. Саволлар мазмуни ўқувчиларни кўпрок мантиқий ва танқидий фикрлашга ундовчи топшириқларга қаратилди.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, бу йилги Президент мактабларига қабул тест синовлари Cambridge Assessment International Education томонидан ташкил этилган эди.

Республика ташхис маркази қошида ташкил этилган Илмий лаборатория профессор-ўқитувчилари томонидан  ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ва психологик ҳолатларини инобатга олган ҳолда абстракт тафаккур, математик иқтидор ҳамда ижтимоий йўналишларда боланинг қобилиятларини аниқловчи психологик тестлар тузилди.

Ўқувчиларнинг жавоблар варақаси  махсус дастур асосида компьютер техникаси орқали текширилади ҳамда натижалар эълон қилинади. Ҳар бир боланинг ишлаган психологик тест натижалари ўқувчига олдиндан берилган ID код орқали EXCEL дастури асосида ҚАЙДНОМА кўринишида тайёрланади. Психологик тест натижалари максимал 100 баллик тизимда баҳоланади.

 Халқ таълими вазирлиги барча иқтидорли ўқувчиларга танловда муваффақиятли иштирок этиши учун омад тилайди!

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.