Атоқли адиблар номи билан аталувчи ижод мактабларида ижодий танловлар қизғин ўтмоқда

2019.08.15 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 13 август кунидан бошлаб Республикамизнинг Нукус, Хива, Қарши, Жиззах, Гулистон, Андижон, Марғилон шаҳарларида жойлашган атоқли адиблар номи билан аталувчи ижод мактабларида ижодий танловлар бўлиб ўтмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 2019-2020 ўқув йили қабул жараёнлари аввалги йилларга нисбатан уюшқоқлик билан, шаффоф ташкил этилди. Қабул жараёнларини онлайн кузатиб бориш имкониятини берувчи idum.uzedu.uz базаси яратилиб, ҳар бир ариза билан мурожаат қилган талабгорларни маълумотлари мазкур базага киритилди.

Яна бир эътиборли томони, ота-оналар ва ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф, Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаблари Қабул комиссиялари томонидан турли ҳудудларда сайёр ҳужжат қабул қилиш жараёнлари ташкил этилди. 

Ижодий имтиҳонларда адолат ва холислик мезонларига қатъий амал қилиш мақсадида, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ҳар бир ижод мактаби учун алоҳида имтиҳон ҳайъати таркиби шакллантирилди. Имтиҳон комиссияси таркибидан атоқли шоир ва ёзувчилар, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, тилшунос олимлар, шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Халқ таълими вазирлиги масъул ходимлари ўрин олган.

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб илк бор Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг қарори қабул қилиниб, “Атоқли адиблар номи билан аталувчи ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда 2019-2020 ўқув йили учун ижодий танловларни ўтказиш тартиби” тасдиқланди. Мазкур ҳужжат асосида республикадаги барча ижод мактабларида ягона тартиб асосида 2 босқичда ижодий танловлар (оғзаки ва ёзма) ўтказилмоқда. Ижод мактабларининг тегишли қарорларда белгиланган синфларига 430 та қабул квотаси ажратилган бўлиб, жами 2723 нафар ўқувчилардан ҳужжатлар қабул қилинган. Ушбу ўқувчилар айни кунларда ижодий танловда иштирок этмоқда.

Ижодий танлов якунларига кўра, ҳар бир ўринга уч нафардан саралаб олинган номзодлар (сараланган) ўртасида тест синовлари бўлиб ўтади. Тест синовлари 20-25 август кунлари оралиғида Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.