Қашқадарёда ташкил этилган меҳнат ярмаркаларида 350 нафар педагоглар ишга жойлашди

2019.08.09 | Янгиликлар

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан 2019-2020 ўқув йили учун педагогик кадрларни умумий ўрта таълим мактабларига ишга жойлаштириш мақсадида меҳнат ярмаркалари ташкил этилди.

Энг аввал, шу йил олий ўқув юртларини тамомлаган ёш кадрларни мутахассисга эҳтиёж бўлган умумий ўрта таълим мактабларига ишга жойлаштирилди. Шунингдек, кўп йиллик педагогик стаж, илғор тажрибага эга ўқитувчилар устоз ва мураббий этиб тайинланди. Касб-ҳунар коллежларида ишлаган, айни пайтда эса ишсиз ўқитувчиларни мутахассисликлари бўйича иш билан таъминланди.

Вилоятнинг чекка ва тоғли ҳудудларига ишга борган ўқитувчиларга ишлаши ҳамда яшаши учун шарт-шароит яратиш маҳалла фуқаролар йиғинлари зиммасига юклатилди.

Меҳнат ярмаркаси жараёнида ишга қабул қилинган 350 нафар педагогнинг 236 нафарини аёл ўқитувчилар ташкил қилса, 114 нафари эркак ўқитувчилари. Ишга жойлашганлар орасида 179 нафар ёш битирувчилар ва 171 нафар касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчилари умумий ўрта таълим мактабларига ўзига мос иш ўрнини топишга муваффақ бўлган.

Қашқадарё вилояти ХТБ
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.