Ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчилар дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади

2019.08.08 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 3 август куни “Facebook” ижтимоий тармоғи орқали эълон қилинган “Китоб ижарасига пул топа олмаган ўқувчига китоб берилмаган!...” номли мақола Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан ўрганилди.

Мазкур жараёнда ўқувчилар Мадина Нуриддинова ҳамда унинг укаси Азизбек Нуриддинов Наманган шаҳридаги 42-мактабда рўйхатда турганлиги аниқланди. Ўқувчилар М.Нуриддинова ва А.Нуриддинов ота-онасининг касаллиги оғир бўлганлиги учун вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси қошидаги болалар сил касалликлари сиҳатгоҳида даволаниб, таълим олиб келган.

Бироқ М.Нуриддинова ва А.Нуриддиновнинг ота-онаси 2018-2019 ўқув йилида дарсликларни олиш учун тегишли тартибда мактабга мурожаат этмаган.Бундан ташқари, оила ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган ҳужжатда рўйхатда турмаган.

Оиланинг моддий ёрдамга муҳтожлиги сабабли 7-синф ўқувчиси Мадина Нуриддинова ҳамда 4-синф ўқувчиси Азизбек Нуриддиновнинг таълим олишида муаммолар юзага келаётганлиги, хусусан, ушбу оиланинг моддий аҳволи сабаб опа-укага ижара тўлови асосида дарсликларни олиб беришга имконият йўқлиги баён этилган эди.

Ўрганиш натижасига кўра, Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан ҳар икки ўқувчи Мадина ва Азизбек Нуриддиновлар 7- ҳамда 4-синф дарсликлари билан тўлиқ бепул таъминланди. Бундан ташқари, Наманган вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда 2019 йил 5 август куни опа-укага ўқув қуроллари ва мактаб формаси ҳам бепул олиб берилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2014 йил 20 мартдаги қарори ( Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 28 апрелда 2577 рақами билан рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланган “Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низоми”нинг 3-боб, 30-бандига кўра, биринчи синф ўқувчилари, “Меҳрибонлик” уйлари, махсус мактаб ва мактаб-интернатларнинг тарбияланувчилари бўлган ўқувчилар ва ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчилар умумтаълим мактаби кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади. Бунда дарсликлар тўплами билан бепул таъминланадиган ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалардаги ўқувчиларнинг рўйхати 1 сентябргача фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари илтимосномасига ва ота-оналар қўмитасининг хулосасига асосан умумтаълим мактабининг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланиши белгиланган.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.