Тадбиркорлар ва сармоядорлар диққатига!

2019.07.29 | Эълонлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда давлат шериги деб юритилади) Наманган вилояти, Норин туманида жойлашган 39-сонли мактабининг фойдаланилмасдан бўш турган ер майдони кесимида халқ таълими соҳасида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаларида иштирок этиш учун танлов эълон қилади.

Танлов мақсади:

Наманган вилояти, Норин тумани, Хужакургонча МФЙ, Мустақиллик кўчаси,
1-уй манзилида жойлашган 39-сонли мактабининг фойдаланилмасдан бўш турган ер майдонида (5000 кв.м.) (кейинги ўринларда ДХШ объекти деб юритилади) нодавлат умумтаълим муассасаси жорий этиш.

ДХШ объектининг белгиланган ҳудуди танлов ғолибига 30 йилга узоқ муддатга беғараз фойдаланишга қуйида кўрсатилган шартлар асосида берилади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарори).

Танлов шартлари:

- давлат шериги билан келишилган лойиҳа ҳужжатлари асосида ДХШ объектида нодавлат умумтаълим муассасасини ташкил этиш учун бино ва иншоотлар қуриш, шунингдек, ушбу муассасанинг моддий-техник базасини замонавий стандартларга мос равишда ташкил этиш;

- битим амал қилиш муддати давомида ДХШ объектидан асосий фаолият турини ўзгартирмаган ҳолда фойдаланиш;

- ДХШ объектида бино ва иншоотларни техник ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқлаштирилган ҳолда қуриш ҳамда битим амал қилиш муддати давомида ушбу қоидалар асосида реконструкция ва эксплуатация қилиш;

- узоқ муддатга ДХШ объектини ривожлантириш режасини давлат шеригига тақдим этиш;

- 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ва ДХШ шартномаси амал қилиш давомида тегишли микроҳудуддан тақдим этилган, шунингдек, туман (шахар) халқ таълими бўлими томонидан белгиланган рўйхатга асосан ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларини бепул ўқитиш. Бунда ўқувчиларнинг сони нодавлат ўқув муассасасининг умумий ўқувчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этиши лозим.

Муддатлар:

Танловда иштирок этишни истаган тадбиркорлар ва сармоядорлар

2019 йилнинг “12” сентябрь кунига қадар қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишлари мумкин: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, 100031, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.

Боғланиш учун:

Танлов шартлари ва унда иштирок этиш бўйича маълумот олиш учун Вазирликнинг Мактабларнинг истиқболли моделлари ва давлат-хусусий шериклик бошқармасига мурожаат этишингиз мумкин.

Ижрочилар:

Садуллаев Сарварбек Азимбаевич – 98 364-03-64

Аюбхон Султонов Орифхон ўғли – 93 515-07-21

Электрон манзил: gchpmno@gmail.com

 

Танловни очиқ ва шаффоф ўтказиш мақсадида, сиздан ўз таклифларингизни юқорида кўрсатилган манзилга юборишингизни сўраймиз.

* Ҳужжатларнинг тўлиқ тўплами қуйидаги ҳаволада:

1. Низом

2. Иштирокчи аризаси

3. Қатнашчилар учун маълумот

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.