Президент мактаблари якуний босқич имтиҳонлари 21-24 июль кунлари давомида бўлиб ўтади!

2019.07.19 | Янгиликлар

Саралаш босқич имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган номзодлар ота-оналари билан биргаликда 2019 йилнинг 21 июль куни асосий босқич имтиҳонлари бўлиб ўтадиган бинога ташриф буюришлари ва имтиҳонга тайёргарлик бўйича барча тегишли маълумотларни олишлари керак бўлади.

ЯКУНИЙ БОСҚИЧ ИМТИҲОНЛАРИГА ЎТГАН НОМЗОДЛАР ДИҚҚАТИГА!

Қаерга ва қачон ташриф буюришни билиш учун:

1. Маълумотномада кўрсатилган телефон рақамингизга СМС хабар юборилади.

2. Ушбу СМС хабарни олганингиздан сўнг Президент мактаблари расмий веб-сайти - PM.XTV.UZ орқали ҚАЕРГА ВА ҚАЧОН ташриф буюришингизни билиб олишингиз мумкин бўлади.

Ҳавола:  https://ps.uzedu.uz/Pupils/AboutExam

Якуний босқич имтиҳонлари тайёргарлик кунига ота-оналар:

1. PM.XTV.UZ веб-сайтда кўрсатилган манзил, вақт ва кунда келишлари керак;

2. Тақдим этилган махсус ID (имтиҳон гувоҳномаси) ва ўқувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг асли (оригинали) билан келишлари шарт.

Президент мактабларига якуний босқич имтиҳонлари 22-24 июль кунлари бўлиб ўтади.

Батафсил маълумотларни ота-оналар ва ўқувчиларга (orientation day) 21 июль кунида хабар берилади.

Якуний босқич имтиҳонлари (Admission) бўлиб ўтадиган бино манзиллари:

✅ Тошкент шаҳрида — Тошкент шаҳри, “Ўзкўргазмасавдо” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бино (манзил: Тошкент ш., Беруний кўчаси, 41-уй);

✅Урганч шаҳрида — Ёшлик спорт мажмуаси (манзил: Урганч ш., Ёшлик кўчаси, 1 уй);

✅ Наманган шаҳрида — Баркамол авлод спорт мажмуаси (манзил: Наманган ш., Истиқлол кўчаси).

✅Нукус шаҳрида:

📌 Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактаби (манзил: Нукус ш., М.Жуманазаров кўчаси, 172-уй) ва

📌 Нукус ихтисослаштирилган Олимпия резервлари мактаб-интернати (манзил: Нукус ш., Чимбой гузари, рақамсиз уй).

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.