ХТВ тасарруфидаги ихтисослашган мактабларга қабул давом этмоқда!

2019.07.17 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги 6 та ихтисослашган давлат умумтаълим мактаблари ёш истеъдодларни аниқлаш, иқтидорли болаларни танлаб олиш ва ўқитиш тизимини ташкил қилиш, ўсиб келаётган авлоднинг интеллектуал имкониятларини намоён этишга кўмаклашиб келмоқда.

2019-2020 ўқув йили учун вазирлик тасарруфидаги аниқ, табиий, филология фанлари ва касбга ихтисослашган давлат умумтаълим мактабларига истеъдодли ўқувчилар танлов асосида ўқишга қабул қилинмоқда. Айни вақтда мазкур мактабларда 2019-2020 ўқув йили учун қабул жараёнлари бошланган бўлиб, жорий йилнинг 1 августига қадар давом этади.

Вазирлик тасарруфидаги ихтисослашган давлат умумтаълим мактабларида иқтидорли ўқувчиларни ҳар томонлама чуқур билим олишлари учун барча шароитлар яратилган. Энг асосийси, мазкур мактабларда ўқувчилар ўз қизиқишларидан келиб чиқиб, маълум бир ихтисослик бўйича фанлардан чуқурлаштирилган ҳолда ўтилаётган дарслар орқали таълим олади.

Биз Сизни қуйидаги манзилларда кутамиз:

1. Аниқ фанларга ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби. Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Себзор даҳаси.

2. Филология фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби. Тошкент шаҳри, Оққўрғон кўчаси 32-уй

3. Мирзо Улуғбек номидаги математика, астрономия, физика, информатика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби. Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 153-уй.

4. Хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби. Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Шайхзода кўчаси, 12-мавзеси, Хуросон маҳалласи.

5. Касб-ҳунарга йўналтириш ва профилли меҳнат таълими Республика ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби. Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Жаҳон Обидова кўчаси 7-а уй.

6.Табиий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби. Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси 1-уй.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.