4990 нафар ўқувчи олтин ва кумуш медал билан тақдирланди

2019.07.11 | Янгиликлар

2018-2019 ўқув йили натижасига кўра республика умумий ўрта таълим мактабларининг жами 4990 нафар ўқувчилари олтин ва кумуш медал билан тақдирланди. Шундан 2524 нафар ўқувчи олтин, 2466 нафари эса кумуш медалларни қўлга киритди.

Жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида” низомни тасдиқлаган эди.

Низомга кўра, олтин медал умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфлари ҳамда академик лицейда барча фанлар бўйича якуний назорат, чорак, йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли, шунингдек, жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилиши белгиланган.

Кумуш медал умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида ёки академик лицейда барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

2018-2019 ўқув йили 9691 мактабда жами 5,8 миллион нафар ўқувчи таълим олди. Улардан 279,78 минг нафар ўқувчилар 11-синфни битирди.

Натижаларга кўра, жами 4990 нафар ўқувчи олтин ва кумуш медаллар совриндорига айланди. Улардан олтин медал билан битирган ўқувчилар сони 2524 битирувчини ташкил этган бўлса, 2466 ўқувчи эса кумуш медал соҳиби бўлди.

2018-2019 ўқув йилида олтин ва кумуш медал билан тақдирланган ўқувчилар рўйхати.

Эслатиб ўтамиз, олтин ва кумуш медал соҳибларига олий таълим муассасаларига киришда ҳеч қандай имтиёз берилмайди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.