85-сонли мактаб кесимида халқ таълими соҳасида ДХШ лойиҳаларида иштирок этиш учун танлов

2019.07.09 | Эълонлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — давлат шериги) Тошкент шаҳар, Шайхонтохур туманида жойлашган 85-сонли мактаб кесимида халқ таълими соҳасида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаларида иштирок этиш учун танлов эълон қилади.

Танлов мақсади:

Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Самарқанд Дарвоза кўчаси, 103-уй манзилида жойлашган 85-сонли мактабни ишончли бошқарув асосида, нодавлат умумтаълим муассасаси жорий этиш.

ДХШ объектининг белгиланган ҳудуди танлов ғолибига 30 йилга узоқ муддатга беғараз фойдаланишга қуйида кўрсатилган шартлар асосида берилади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги №ПҚ-3931 қарорига мувофиқ)

Танлов шартлари:

- давлат шериги билан келишилган лойиҳа ҳужжатлари асосида ДХШ объектида нодавлат умумтаълим муассасаси ташкил этиш учун бино ва иншоотлар қуриш, шунингдек, ушбу муассасасининг моддий-техник базасини замонавий стандартларга мос равишда ташкил этиш;

- битим амал қилиш муддати давомида ДХШ объектини асосий фаолият турини ўзгартирмаган ҳолда фойдаланиш;

- ДХШ объектида бино ва иншоотларни техник ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқлаштирилган ҳолда қуриш, ҳамда битим амал қилиш муддати давомида ушбу қоидалар асосида реконструкция ва эксплуатация қилиш;

- узоқ муддатга ДХШ объектини ривожлантириш режасини давлат шеригига тақдим этиш;

- 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ва ДХШ шартномаси амал қилиш давомида тегишли микроҳудуддан тақдим этилган, шунингдек, туман (шахар) халқ таълими бўлими томонидан белгиланадиган рўйхатга асосан ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларини бепул ўқитиш. Бунда, ўқувчиларнинг сони микроҳудуддаги мактаб ёшидаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади.

Танлов жараёнларида қатнашиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

  • юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  • танловда иштирок этиш учун ариза тақдим этиладиган кундан камида 30 (ўттиз) кун олдин ҳолатига кўра солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа молиявий санкциялар йўқлиги тўғрисида ахборот;
  • танлов жараёнлари иштирокчиси қайта ташкил этиш ёки тугатиш босқичида эмаслиги ҳақида маълумотнома;
  • давлат-хусусий шериклик эскиз лойиҳавий таклифи;
  • биноларни (ёки уларнинг қисмларини) қуриш ёки реконструкция қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик объектида мактаб ва мактабдан ташқари таълим соҳасида кўрсатиладиган хизматлар учун бирламчи техник-иқтисодий асос (БТИА);
  • танлов тўғрисида эълонда кўрсатилган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси муддатига молиялаштириш графиги билан давлат-хусусий шериклик объектини ривожлантириш режаси;
  • юридик шахс эгалик қилаётган ёки тасарруф қиладиган молиявий активлар, шунингдек, охирги уч йил учун даромадлар тўғрисида ахборот;
  • хорижий фирмалар ва ташкилотлар учун, танлов жараёнлари иштирокчиси юрисдикцияси бўйича, Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари ва/ёки ваколатхоналарида легаллаштирилган юридик шахс сифатида қайд этиш ҳақида гувоҳнома нусхаси.

Муддатлар:

Танловда иштирок этишни истаган тадбиркорлар ва сармоядорлар 2019 йилнинг “10” август кунига қадар қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишлари мумкин:
Халқ таълими вазирлиги, 100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.

 

Боғланиш учун:

Танлов шартлари ва унда иштирок этиш бўйича батафсил маълумотларни
Халқ таълими вазирлиги Мактабларнинг истиқболли моделлари ва давлат-хусусий шериклик бошқармасидан олиш мумкин.

Телефон рақам: +998 93 515 07 21 / +99899 803 84 60

Электрон манзил: (gchpmno@gmail.com)

Танловни очиқ ва шаффоф ўтказиш мақсадида, сиздан ўз таклифларингизни юқорида кўрсатилган манзилга юборишингизни сўраймиз.

 

* Ҳужжатларнинг тўлиқ тўплами қуйидаги ҳаволада:

1. Иштирокчи аризаси

2. Қатнашчилар учун маълумот

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.