Тошкент шаҳрида 1-синфга қабул бўйича кўп бериладиган саволлар ва уларга жавоблар

2019.07.09 | Янгиликлар

1) Барча мактабларга ҳужжатларни Давлат хизматлари марказлари орқали топшириш керакми?

Йўқ, фақат 81 та мактабга Давлат хизматлари марказлари орқали топширилади. Қолган 228 та мактабга ҳужжатлар мактабда қабул қилинади.

2) 81 та мактабнинг микроҳудудини қаердан билса бўлади?

А) qabul.uzedu.uz сайти орқали

Б) Давлат хизматлари марказлари орқали

В) Мактаблар орқали

3) Қўшимча квота қачон очилади?

1 август кунига қадар микроҳудудда яшовчи 7 ёшдаги болалар мактабга жойланади. Мактабларда бўш жой қолса, қўшимча квота очилади.

4) Вақтинчалик пропискага эга шахслар нима қилиши керак?

Вақтинчалик пропискага эга шахслар қолган 228 та давлат ва 40 нодавлат мактаб муассасаларига ҳужжат топширишлари мумкин.

5) Микроҳудуд бўйича таълим рус тилида олиб борилувчи синфлар бўлмаса нима қилиш керак?

Рус тили синфлари йўқ мактабларда бундай синфлар очилади. Рус тили синфларини очиш имкони бўлмаса, ота-оналар Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармасига мурожаат қилишлари керак. Бош бошқарма мутахассислари рус тили синфи мавжуд мактабга болани бепул йўналтиради.

6) Бола акаси ёки опаси таълим олаётган мактабда таҳсил олиши мумкинми?

Агар боланинг акаси ёки опаси тасдиқланган 81 та мактаб рўйхатига киритилмаган ўрта умумий таълим муассасасида таълим олса, бола Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “​Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида​”ги қарори талаблари асосида мактабга қабул қилинади. Ота-оналар мактабга тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари лозим.

Рўйхатга киритилган 81 та мактабга бу гуруҳдаги болалар асосий квотага қабул тугаганидан сўнг ва мактабда бўш ўрин мавжуд бўлганда қўшимча квота асосида қабул қилинади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.