Директорларнинг ягона мактаб формаси савдосини ташкил этиши тақиқланади

2019.07.07 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўрта умумтаълим мактаблари орқали ягона мактаб формаси савдосини ташкил этиш тақиқланганлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Директорларнинг ягона мактаб формаси савдосини ёки бошқа бичимдаги формаларни марказлашган ҳолда жорий этишни ташкил этиши тақиқланади. Мактаб формалари савдоси махсус савдо шахобчалари орқали ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 15 августдаги 666-қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида қарор қабул қилди.

Мазкур қарорга кўра, ягона мактаб формаси 2019/2020 ўқув йилидан эмас, балки 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.

2024/2025 ўқув йилига қадар ўқувчилар мактабларга ягона мактаб формасида келишлари ихтиёрий бўлади. Шуни таъкидлаш лозимки, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳудудлар кесимида ўқувчилар учун мактаб формалари ишлаб чиқарувчи корхоналар рўйхатини эълон қилган. Ота-оналар формаларни улардан сотиб олишлари мумкин.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.