Ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари ходимлари учун семинар ташкил этилди

2019.06.08 | Янгиликлар

Умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш йўналиши бўйича ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари ходимларининг масъулиятини ошириш мақсадида 2019 йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида 50 нафардан ортиқ ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари ходимлари учун семинар ташкил этилди.

Семинарда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров иштирок этди. Тадбирда вазирликнинг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, мутахассис ходимлари томонидан таълим соҳасидаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга киритилган ўзгаришлар ва янги қабул қилинган қарорларнинг мазмун моҳияти батафсил ёритилди.

Хусусан, ўқув-тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш, мактабларда 1-синфга болаларни қабул жараёнини амалга ошириш, ўқувчиларнинг якуний аттестацияси ва экстернат тартибидаги аттестацияларни сифатли ташкил этиш, фан олимпиадаларини шаффоф ўтказиш, кузатув кенгашлари фаолияти, иқтидорли ўқувчиларни олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш, аттестат, шаҳодатнома ва сертификатларга буюртма бериш, қабул қилиш, топшириш ва чоп этиш каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, битирувчиларга бериладиган умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий ҳужжатларнинг электрон базасига ўқувчи ҳақидаги маълумотларни киритиш ҳамда киритилган маълумотларни янги намунадаги аттестат, шаҳодатнома ва сертификат бланкаларига махсус принтерлар орқали чоп этиш бўйича амалий машғулотлар бажарилди.

Семинардан кўзланган асосий мақсад, бевосита таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкил этиш жараёнига масъул бўлган ходимлар малакасини оширишдан иборат бўлди. Семинар сўнгида халқ таълими тизимини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар белгилаб берилди.

Эслатиб ўтамиз, бу йил илк бор мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медаллар берилади. Аттестат, шаҳодатнома ва сертификат 3 тилда (ўзбек, рус, инглиз) тўлдирилиб, махсус муҳофазаланган бланкада чоп этилади ва QR-код жойлаштирилади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.