Хоразм вилояти ҳокими мактаблардаги таълим сифатини оширишга кўмак бермоқда

2019.05.23 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 20 май куни Хоразм вилояти ҳокимининг ташаббуси билан тест синовларининг натижаларига бағишланган селектор йиғилиши ўтказилди. Селекторнинг вилоят студиясида вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, вилоят халқ таълими бошқармаси ходимлари, олий таълим муассасалари раҳбарлари, Давлат тест маркази, вилоят Таълим инспекцияси ҳамда касб-ҳунар коллежлар бошқармаси вакиллари, шунингдек, туман, шаҳар студияларида маҳаллий ҳокимлар, 522 та мактаб директори ва уларнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари, натижаси паст бўлган 151 та мактабнинг 1078 нафар фан ўқитувчилари иштирок этди.

Селекторда умумтаълим мактаблари битирувчиларини Олий таълим муассасаларига тайёрлаш бўйича ўтказилган синов тестлари натижалари ва ушбу жараёнда аниқланган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, вилоят ҳокими Ф.Эрманов маъруза қилиб, 2-босқичда ўтказилган тест жараёнларини таҳлил қилди. Шунингдек, олий таълим муассасаларига кириш жараёнларига тайёргарлик ишларини кучайтириш, ота-оналарга тушунтириш ишларини олиб бориш, барча битирувчилар ўз билимини синаб кўришлари учун ОТМга ҳужжат топшириши ва ёшларнинг мамлакатимиз ҳамда жамиятимиз ривожига ҳисса қўшадиган авлод бўлиб тарбияланишида ҳеч ким бефарқ бўлмаслигини алоҳида таъкидлади.

Вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бошчилигида вилоятдаги олий таълим муассасалари, вилоят халқ таълими бошқармаси, таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳудудий бўлими, давлат тест марказининг ҳудудий бўлими ва туман ҳокимликлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, олий таълим муассасалари ва уларнинг йўналишлари, Ўзбекистондан ташқарида жойлашган олий таълим муассасалари дипломларини ностирификация қилиш бўйича, қолаверса, кириш имтиҳонларидаги ўзгаришлар ва бир вақтнинг ўзида учтагача олий таълим муассасаларига имтиҳон топшириш тартиби тўғрисида ҳар бир битирувчи ва уларнинг ота-оналарига етказилиши ҳақида кўрсатмалар берди.

Паст натижалар кўрсатган таълим муассасалари директорлари ва фан ўқитувчилари билан бевосита суҳбатлашиб, мавжуд муаммолар аниқ кўрсатилди. 151 та таълим муассасасига методик ёрдам зарурлиги таъкидланиб,вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғига қатор топшириқлар берилди. Туман, шаҳар ҳокимларига мактаб директорлари билан ҳамкорликда умумтаълим муассасаларида таълим сифатини яхшилаш бўйича етарли шарт-шароитлар яратиш вазифаси топширилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.