Халқ таълими вазири Australian Council for Education Research вакили билан учрашув ўтказди

2019.05.23 | Янгиликлар

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 21 май куни Австралия таълим тадқиқотлари кенгаши (Australian Council for Education Research, ACER) катта илмий ходими Урсула Швантнер билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 997-сон қарори ижроси доирасида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) ўртасида “Ўқувчилар саводхонлигини баҳолаш халқаро дастури(PISA 2021 )да иштирок этиш” тўғрисида келишувга эришилган.

Мазкур келишувга мувофиқ, PISA 2021 халқаро дастурида иштирок этиш билан бирга дастурга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш имкониятларини таҳлил қилиш, салоҳиятни ошириш, лойиҳани амалга ошириш режаси, шунингдек, сифатни назорат қилиш миллий тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилишда ИҲТТ томонидан техник ва методик ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Ушбу вазифаларни ИҲТТ номидан амалга ошириш учун ACER вакили Ўзбекистонга ташриф буюрди. Мазкур ташрифнинг асосий мақсадларидан бири Ўзбекистон таълим тизими, унинг бошқарув тузилмалари ҳақида маълумотлар билан танишган ҳолда PISA 2021 тадқиқотларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан имкониятларни таҳлил қилиш ҳамда ривожлантириш режасини ишлаб чиқишдир.

Халқ таълими вазири билан учрашув доирасида Урсула Швантнер халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг асосий йўналишлари ҳақида маълумот олди. Шунингдек, учрашувда ўқитувчилар ва тизимдаги ходимлар малакасини ошириш ҳамда 2021 йилда PISA тадқиқотини ўтказишга тайёргарлик масалалари муҳокама этилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.