Таълим соҳасида жаҳон тажрибаси

2019.05.22 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 16-18 май кунлари Навоий вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази профессор-ўқитувчилари учун семинар-тренинг ташкил этилди. Семинарда АҚШнинг Питсбург давлат университети профессори Жуди Сметана ва А.Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМОИ ректори, профессор Н.Рахманкулова томонидан “Фулбрайт” дастури лойиҳаси асосида «Катта ёшдагиларни ўқитиш назарияси» мавзусидаги маҳорат дарслари ўтилди.

Профессор Жуди Сметана маҳорат дарсларини ADDIE A – analysis - таҳлил, D -design - ташкиллаштириш, D- development- ривожлантириш, I – implementation - татбиқ қилиш, E – evaluation - баҳолаш модули бўйича олиб борди.

Семинар якунида истирокчилар таълим тизимини халқаро стандартларга мослаштириш, ўқув машғулотида замонавий технологияларни қўллаш ва дарс жараёнини таҳлил қилиш бўйича педагогик маҳоратга эга бўлишди. Шу билан бирга Питсбург давлат университети тажрибаси билан яқиндан танишишди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.