“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019” танловининг иккинчи босқичида кучлилар сараланди

2019.05.22 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 6 – 15 май кунлари “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019” республика танловининг иккинчи (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) босқичи ўтказилди. Танловнинг мазкур босқичида республика бўйича 2376 нафар иштирокчилар қатнашиши режалаштирилган эди. Жами 2376 нафар иштирокчидан 26 нафари турли сабабларга кўра танловда иштирок этмади.

Танловни адолатли ўтказиш ва шаффофликни таъминлаш мақсадида тест топшириқлари Республика таълим марказининг ҳудудларга бириктирилган масъул ходимлари кузатуви остида ўтказилди. Ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан белгиланган таълим муассасалари тест жараёнларини бевосита кузатиб бориш мақсадида видеокузатув воситалари билан таъминланди. Тест жараёнларида қатнашган иштирокчиларнинг 1263 нафари қониқарли натижа кўрсатиб, кейинги турда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят босқичи якунларига кўра,13 та фан бўйича жами 178 нафар иштирокчи ғолиб деб топилиб, танловнинг Республика босқичида иштирок этиш имконига эга бўлди.

Шу билан бирга Жиззах вилоятида давлат тили, Самарқанд вилоятида жисмоний тарбия, Сирдарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида мусиқа фанидан иштирокчилар етарли балл тўплай олмаганлиги сабабли ғолиблар аниқланмади.

Республика босқичи иштирокчилари жорий йилнинг 1 июнидан 10 июлига қадар таълим сифатини оширишда мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида ўзлари тайёрлаган лойиҳа тақдимотлари ҳамда фаолияти бўйича натижалар (портфолио)ни Facebook ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига жойлаштиради. Шахсий саҳифага жойланадиган материалларда #yiloqituvchisi2019, #йилўқитувчиси2019 ҳэштегларидан фойдаланиш талаб этилади. Лойиҳа тақдимотлари ва фаолияти бўйича натижалари (портфолио) кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилинади ва баҳоланади. Бунда Халқ таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси (facebook.com/uzedu)да танлов ўтказилаётган ҳар бир фан бўйича алоҳида овоз бериш тизими жорий этилади.

Халқ таълими вазирлиги танловнинг Республика босқичи иштирокчиларига омад тилайди ва уларни танлов жараёнларида янада фаолликка чақиради!

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

"Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019" кўрик-танловининг Республика босқичи иштирокчилари рўйхатини юклаб олиш. 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.