“Президент мактабларига ўқувчиларни саралаш бўйича мутахассис”

2019.03.13 | Бўш иш ўринлари

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги қуйидаги лавозимга номзодларни саралаш конкурсини эълон қилади:

“Президент мактабларига ўқувчиларни саралаш бўйича мутахассис”

Лавозим мажбуриятлари:

 

  • Номзодларни олдиндан саралаб олиш жараёнлари ва мезонларни ишлаб чиқиш;
  • Ҳужжатларни тақдим этиш муддатлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисида ахборот тарқатиш;
  • Талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилишни ташкил этиш ва ахборот маълумотлар омборини яратиш;
  • Кириш синовларини ўтказиш учун масъул бўлган хорижий компания билан доимий ҳамкорлик қилиш;
  • Кириш синовларини ташкил этиш ва уларни ўтказишда кўмаклашиш;
  • Номзодларга ҳужжатларни топшириш жараёни давомида маслаҳатлар бериш ва кириш синовларидан ўтиш;
  • Номзодларни олдиндан саралаш;
  • Кириш синовлари натижаларини таҳлил қилишда иштирок этиш.

 

 

Номзодга қўйиладиган талаблар:

  • Олий маълумотли;
  • Инглиз, ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш;
  • Таҳлилий кўникмалар;
  • Яхши ривожланган коммуникатив ва ташкилий кўникмалар;
  • Кўп миллатли муҳитда ишлаш қобилияти;
  • Масъулиятлилик, ўрганиш қобилияти;
  • Стрессга чидамлилик, эпчиллик, зийраклик;
  • Компютерни мукаммал эгаллаган бўлиши ва ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмалари;
  • Кўп вазифали режимда ишлашга тайёрлиги;
  • Лойиҳа таклифларини тайёрлаш, ҳисоботлар, қўлланмалар, мақолалар ёзиш тажрибаси мавжудлиги;
  • Шунга ўхшаш лавозимда иш тажрибаси мавжудлиги (маъқбул)

 

Иш шароитлари:

•Тўлиқ бандлик;

•Барқарор даромад;

•Касбий ривожланиш учун имкониятлар;

•Ўзбекистон вилоятлари бўйлаб ва мамлакат ташқарисида сафарлар қилиш.

 

Манфаатдор номзодларга, юқоридаги таъкидланган талабларга мувофиқ ҳолда, маълумотнома/CВ ушбу электрон манзилга юборишингиз мумкин: info@itsm.uz.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.