Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчилар қалбида инсоний фазилатларга нисбатан меҳр-муҳаббат уйғотиш мақсадида улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жумладан, ўғил-қизлар онгида китобхонлик маданиятини шакллантириш, шунингдек, миллий ва жаҳон адабиёти бўйича билимларини ошириш мақсадида “Ёш китобхонлар” республика кўрик-танлови ташкил этилди.

Мазкур кўрик-танлов 3 босқичда фаоллик билан ўтказилди. Жорий йилнинг май-июнь ойларида бўлиб ўтган ҳудудий босқичларда умумий ўрта таълим мактабларининг 3,2 мингдан ортиқ 7-10-синф ўқувчилари иштирок этди.

Кўрик-танловнинг республика босқичи жорий йилнинг 28 декабрь куни Яккасарой туманидаги 319-умумтаълим мактабида ташкил этилди. Қизғин тарзда ўтказилган беллашувда жами 70 нафар ўқувчи иштирок этди.

Ғолиблар 2 шарт бўйича аниқланди. 1-шарт “Энг кўп китоб ўқиган жамоа викторинаси” деб номланди. Мазкур шартга кўра ўғил-қизларнинг ўзбек ва жаҳон адабиётига оид билимлари баҳоланди. 2-шартда эса жамоа иштирокчилари ўзлари хоҳлаган адабиёт бўйича қисқа театрлаштирилган саҳна кўринишини намойиш этди.

Кўрик-танлов ғолиблари, номинация совриндорлари ҳамда иштирокчилар Халқ таълими вазирлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан I, II ва III даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

“Ёш китобхонлар” кўрик-танловининг Республика босқичида ғолиблари

1-ўрин

Маннонов Давлатжон

Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани 2-сонли Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби

Темуров Жафар

Абдухалимов Бобожон

Файзуллаева Нафиса

Ҳабибова Сарвиноз

2-ўрин

Абдукаримов Иззат

Хоразм вилояти, Гурлан тумани 5-сонли умумтаълим мактаб

Бабажонова Махлиё

Муханова Мафтуна

Наримонова Шахноза

Аминова Чарос

3-ўрин

Бекмирзаева Зебо

Наманган вилояти, Уйчи тумани 12-сонли умумтаълим мактаб

Хамраев Шахзод

Исматуллаева Юлдуз

Ахмедов Аброр

Абдуғаниева Мохларой

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

28.12.2018 22:00:00