ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГEРЛАР ЎРТАСИДА ТАНЛОВ

Жамиятда ўқитувчиларга бўлган ҳурмат-эътиборни янада ошириш, ота-оналар ҳамда ўқувчи ёшлар ўртасида таълим-тарбиянинг аҳамиятини кенг тарғиб этиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги

ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР ЎРТАСИДА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танлов қуйидаги номинацияларда ўтказилади:

✅ энг яхши босма ОАВ журналисти;

✅ энг яхши интернет нашр журналисти;

✅ энг яхши теле-журналист;

✅ энг яхши радио-журналисти;

✅ энг яхши фотосуратчи;

✅ энг яхши блогер;

✅ энг яхши видеолавҳа;

Ғолиблар қуйидаги мезонлар бўйича аниқланади:

– Чуқур маъноли, яхши тадқиқ этилган, мазмундор материал

– Мисоллар ва ишонарли фактларга асосланган материал

– Ғояси аниқ ифодаланган материал

– Креатив ёндашув

– Ёритишдаги маҳорат

– Мавзунинг долзарблиги

– Материални тақдим этиш шаклларининг янгилиги ва ўзига хослиги

– Ижтимоий тармоқлар ёҳуд ОАВ орқали оммалашгани

Танловга тақдим этилган ижодий ишлар ҳакамлар ҳайъат томонидан баҳоланади.

Танловда қатнашиш истагидаги бўлган журналистлар ўз ишларини @tanlov_xtvbot манзилига юборишлари лозим.

Ижодий ишлар 2021 йилнинг 13 мартидан 1 июнигача бўлган даврда тақдим этилиши ва шу давр оралиғида эълон қилинган бўлиши шарт.

Ғолибларни тақдирлаш

Танлов ғолиблари 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами арафасида эълон қилинади ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Қўшимча маълумот учун:

☎️ (+99871) 241-06-13

Baham ko'ring: