Юртимиз мактабларида “Байроғимиз фахримиз” оммавий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилди

Мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида 2019 йилнинг 15 декабридан 2020 йилнинг 15 январига қадар “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 13 январь куни ўқувчилар ўртасида 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида "Байроғимиз фахримиз!" оммавий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилди.

Ушбу тадбирларда 2,3 млн. нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этиб, ўғил-қизлар томонидан 9942 марта Давлатимиз байроғи кўкка кўтарилди. Бу каби тадбирлар ўқувчиларда ватанимизга нисбатан ҳурмат, ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантиришга хизмат қилди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида республикамизнинг барча ҳудудларидаги мактабларда тадбирлар кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда. Мазкур тадбир ва танловлар ўқувчиларнинг санъат, маданият, спорт, ахборот технологиялари ҳамда китобхонликка бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилмоқда.

2s.png

3s.png

Baham ko'ring: