“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” танлови қандай ўтказилишини истайсиз?

Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган фаол, ташаббускор, ижодкор ўқитувчиларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида 2019 йилда янгича талаблар асосида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019” танлови ўтказилди. Танловда 97 минг нафарга яқин ўқитувчилар иштирок этди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан танловни 2020 йилда ҳам юқори савияда, адолатли ва шаффоф ўтказиш мақсадида www.idea.itsm.uz саҳифасида махсус сўровнома ўтказилмоқда. Сўровнома жорий йилнинг 31 январь санасига қадар давом этади.

Халқ таълими вазирлиги барча устозларни сўровномада фаол иштирок этишга чақиради. Сизнинг фикрингиз биз учун аҳамиятли, азиз устозлар!

Baham ko'ring: