Тадбиркорлар ва сармоядорлар диққатига!

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги халқ таълими соҳасида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида (кейинги ўринларда ДХШ) лойиҳасида Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, Шеробод махалласида жойлашган 25-сонли умумтаълим мактабининг бўш турган қозонхона биносида иштирок этиш учун танлов эълон қилади.

Танлов мақсади:

Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, Шеробод махалласида жойлашган 25-сонли умумтаълим мактабининг бўш турган қозонхона биносида (132 кв.м.) (кейинги ўринларда — ДХШ объекти) халқ таълими соҳасига оид хизмат кўрсатишни жорий этиш.

ДХШ объектининг белгиланган ҳудуди танлов ғолибига Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида” 2019 йил 10 майдаги
ЎРҚ-537-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарорига мувофиқ 15 йилга узоқ муддатга беғараз фойдаланиш учун қуйида кўрсатилган шартлар асосида берилади.

Танлов шартлари:

- давлат шериги билан келишилган лойиҳа ҳужжатлари асосида ДХШ объектида нодавлат умумтаълим муассасасини ташкил этиш учун бино ва иншоотлар қуриш, шунингдек, ушбу муассасанинг моддий-техник базасини замонавий стандартларга мос равишда ташкил этиш;

- битим амал қилиш муддати давомида ДХШ объектини асосий фаолият турини ўзгартирмаган ҳолда фойдаланиш;

- ДХШ объектида бино ва иншоотларни техник ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқлаштирилган ҳолда қуриш, ҳамда битим амал қилиш муддати давомида ушбу қоидалар асосида реконструкция ва эксплуатация қилиш;

- узоқ муддатга ДХШ объектини ривожлантириш режасини давлат шеригига тақдим этиш;

Танлов жараёнларида қатнашиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

танловда иштирок этиш учун ариза тақдим этиладиган кундан камида 30 (ўттиз) кун олдин ҳолатига кўра солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа молиявий санкциялар йўқлиги тўғрисида ахборот;

танлов жараёнлари иштирокчиси қайта ташкил этиш ёки тугатиш босқичида эмаслиги ҳақида маълумотнома;

-давлат-хусусий шериклик эскиз лойиҳавий таклифи;

- биноларни (ёки уларнинг қисмларини) қуриш ёки реконструкция қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик объектида мактаб ва мактабдан ташқари таълим соҳасида кўрсатиладиган хизматлар учун бирламчи техник-иқтисодий асос (БТИА);

- танлов тўғрисида эълонда кўрсатилган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси муддатига молиялаштириш графиги билан давлат-хусусий шериклик объектини ривожлантириш режаси;

- юридик шахс эгалик қилаётган ёки тасарруф қиладиган молиявий активлар, шунингдек, охирги уч йил учун даромадлар тўғрисида ахборот;

- хорижий фирмалар ва ташкилотлар учун, танлов жараёнлари иштирокчиси юрисдикцияси бўйича, Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари ва/ёки ваколатхоналарида легаллаштирилган юридик шахс сифатида қайд этиш ҳақида гувоҳнома нусхаси.

Муддатлар:

Танловда иштирок этиш истагини билдирган тадбиркор ва сармоядорлар 2020 йилнинг 20” апрель кунига қадар қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишлари мумкин: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, 100031, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.

 

Боғланиш учун:

Танлов шартлари ва унда иштирок этиш бўйича маълумот олиш учун Вазирликнинг Мактабларнинг истиқболли моделлари ва давлат-хусусий шериклик бошқармасига мурожаат этишингиз мумкин.

Ижрочилар:

Садуллаев Сарварбек Азимбаевич – 98 364-03-64

Султонов Аюбхон Орифхон ўғли – 93 515-07-21

Электрон манзил: gchpmno@gmail.com

 

Танловни очиқ ва шаффоф ўтказиш мақсадида, сиздан ўз таклифларингизни юқорида кўрсатилган манзилга юборишингизни сўраймиз.

* Ҳужжатларнинг тўлиқ тўплами қуйидаги ҳаволада:

1. Низом

 

2. Иштирокчи ҳақида маълумот

 

Baham ko'ring: