3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Хоразмда тадбир ташкил этилди

Урганч шаҳридаги 32-заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Тадбирда турли ташкилот вакиллари, таълим муассасалари ўқитувчилари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Тадбир доирасида мактаб спорт залида ноанъанавий кўргазмалар ташкил этилди. Кўргазмада ўқувчилар томонидан тайёрланган қўл меҳнати буюмлари, мебель жиҳозлари, турли мавзуларда чизилган расмлар иштирокчилар эътирофига сазовор бўлди.

Шу билан бирга, имконияти чекланган ўқувчилар ўртасида шахмат, шашка мусобақаси ўтказилиб, ғолиблар Ёшлик спорт жамияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Baham ko'ring: