Халқ таълими вазирлиги ахбороти

Ижтимоий тармоқда Андижон вилоятида масофадан ўқитиш бўйича топшириқлар берилаётгани, лекин интернет тезлиги пастлиги сабаб ўқитувчилар ҳам, ўқувчилар ҳам қийналаётганига оид маълумот тарқатилди.

Мазкур маълумотда Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг расмий сайти келтирилган (http://rppm.uz/).

Халқ таълими вазирлиги мазкур хабарни ўрганиб чиқди. Ҳозирги кунда мамлакатимизда янги профессионал таълим муассасалари ташкил этилмоқда. Ўқувчиларни уларда қабул қилиш ва ўқитишни самарали ташкил этиш мақсадида Республика ташхис маркази ўқувчиларнинг маълумотлар базасини шакллантирмоқда.

Маълумотлар базасини яратиш топшириғи (https://t.me/xtv_press/778) психологларга меҳнат таътилига чиқиши ёки масофадан ишлаш бўйича топшириқ берилишидан аввал берилган.

Психологлар қонунчилик билан ўрнатилган тартибда меҳнат таътилига чиқиши ёки имконияти бўлса масофадан ишлаши лозим.

Халқ таълими вазирлиги масофадан ишлаш учун фақат уйида имконияти бор ходимларни жалб қилиш бўйича ҳудудий бошқармаларга қўшимча топшириқлар берди.

Мазкур топшириқ ўқувчиларнинг масофавий таълим олишига умуман алоқаси йўқ.

Халқ таълими вазирлиги вилоятларда ва узоқ ҳудудларда интернет тезлиги пастлигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда видеодарсларнинг телеканаллар орқали намойиш этилишини ташкил этмоқда.

Интернет ва электр энергияси таъминоти билан муаммога дуч келинса, ўқувчилар дарсликлари ва телефон орқали ўқитувчилари билан боғланган ҳолда билим олиши мумкин.

Baham ko'ring: