Халқ таълими вазирлиги томонидан “Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар пойдевори” мавзусида семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 13 декабрида коррупциянинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф қилиш бўйича давлат органларининг фаолиятида юридик бўлим ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш устуворлиги ва муҳимлигига бағишланган семинар ташкил этилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги ва Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилди. Ушбу семинарда халқ таълими тизимининг барча юридик хизмат ходимлари иштирок этди. Тадбир давомида умумий ўрта таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишда юридик хизмат ходимларини ўрни ва роли аҳамиятлилиги, умумтаълим мактаблари фаолиятида коррупция ҳолатларини олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда юридик хизмат ходимларининг ролини ошириш ҳамда халқ таълими тизимига тегишли норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича масалалар кўтарилди ва муҳокама қилинди.

Шунингдек, семинар иштирокчилари томонидан ўзаро баҳс, мунозара ва савол-жавоблар олиб борилди. 

Тадбир якунида  Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов томонидан таълим тизимидаги юридик хизмат ходимлари орасида алоҳида ўрнак кўрсатган ва жонкуярлик кўрсатаётган ходимларга фахрий ёрлиқ ҳамда совғалар топширилди.

Baham ko'ring: