Ўзбекистонлик ўқувчилар яна бир чўққини забт этди

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 9-14 январь кунлари бир гуруҳ иқтидорли ўқувчилардан иборат юртимиз вакиллари Қозоғистон Республикаси, Олма-ота шаҳрида математика, физика ва информатика фанларидан бўлиб ўтган 16-Халқаро Жаутиков (IZHO) олимпиадасида қатнашиб, муносиб ўринларни эгаллашди.

Бу йилги анъанавий фан олимпиадасида 21 та давлатдан, жумладан, Болгария, Дания, Бирлашган Араб Амирликлари, Мўғулистон, Непал, Норвегия, Руминия, Сербия, Туркия, Швеция ва МДҲга аъзо давлатларидан келган 84 та жамоа, жами 600 нафар иштирокчи қатнашди.

Жаҳон миқёсида юқори нуфузга эга мазкур олимпиада 2005 йилдан Олма-ота шаҳридаги Физика-математика миллий мактабида ўтказилиб, унда турли мамлакатларнинг STEM (Science, Technoglogy, Engineering Math) соҳаси бўйича ихтисослашган мактаб  жамоалари иштирок этади.

Юртимиз вакиллари ушбу олимпиадада муносиб қатнашиб, 6 та  медални қўлга киритди. Бу эса Ўзбекистонда иқтидорли ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва эътирофнинг яққол ифодасидир.               

2020 йил бошида ўқувчиларимиз Халқаро Жаутиков фан олимпиадасида қуйидаги натижаларга эришди.

Математика, физика ва информатика фанларидан ўтказилган 16-Халқаро Жаутиков (IZHO) олимпиадасида ғолиб бўлган ўқувчилар 

Ўқувчининг 
Ф.И.Ш.

Таълим муассасаси номи

Натижа

1

  Норбоев Жаҳонгир

 Бухоро вилояти, Пешку туманидаги 18-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси

Кумуш медал

2

 Толибов Диёрбек 

 Бухоро вилояти, Ғиждувон туманидаги, 5-ИДУМнинг 10-синф ўқувчиси

Бронза медал

3

 Нейматов Элдор 

 Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, 1-сон ИДУМ 11-синф ўқувчиси

Бронза медал

4

 Махмудов Фаррух

С.Х Сирожиддинов номидаги “Табиий ва аниқ фанлар”га ихтисослаштирилган республика академик лицейи ўқувчиси

Бронза медал

5

Мирғиёсов Иброхимжон

НамДУ қошидаги академик лицейи ўқувчиси

Бронза медал

6

Хасанов Шахбоз

Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицей ўқувчиси

Бронза медал

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги  “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида юртбошимиз ва ҳукуматимизнинг билдирган ишончи ҳамда ғамхўрлигига жавобан ўқувчиларимиз ушбу халқаро олимпиадада иштирок этиб, мамлакатимиз байроғини юқори кўтаришга сазовор бўлди.

Айтиш жоизки, Элдор Нейматов, Жаҳонгир Норбоев ва Диёрбек Толибов 2017 йил Таиландда, 2018 йил Болгарияда ва 2019 йилда ЖАРда бўлиб ўтган Халқаро математика мусобақасида (IMC), шунингдек, 2019 йилда ўтказилган қўшимча республика олимпиадасида ҳам медалларни қўлга киритган.

Мамлакатимиз ўқувчиларини Халқаро Жаутиков (IZHO) олимпиадасидаги муваффақияти билан қутлаб, келгуси жаҳон фан олимпиадаларида бундан ҳам юқори зафарларни тилаб қоламиз!

 

Baham ko'ring: