ЮНЕСКО Халқ таълими вазирлиги томонидан масофадан ўқитиш бўйича амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлайди

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ўзбекистон ҳукумати томонидан COVID-19 эпидемиясига қарши кўрилаётган чораларни, шунингдек, Халқ таълими вазирлиги томонидан йиллик ўқув дастурлари асосида теледарслар тарзида ўқувчиларни масофадан ўқитишни йўлга қўйиш бўйича амалга оширилаётган ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.

Коронавирус - ўқитмаслик учун баҳона эмас! ЮНЕСКОнинг мониторинги маълумотларига кўра, 16 март ҳолатига дунёнинг 56 мамлакатида мактаблар ёпилди. Бу 516,6 миллион ўқувчига таъсир кўрсатади. Юнеско барча аъзо давлатларни масофадан ўқитишни йўлга қўйишга чорлайди ва ахборот технологиялари асрида фавқулодда ҳолат узлуксиз таълим жараёнининг бузилишига сабаб бўла олмайди, деб ҳисоблайди.

 

Фото ЮНЕСКО сайтидан олинди

Baham ko'ring: