Ўн кун давомида бир гуруҳ педагоглар учун санаторийда бепул муолажалар ташкил этилди

Тошкент шаҳрида янги қурилган «Chinobod plaza» санаторийсида биринчи меҳмонлари сифатида республикамизнинг барча ҳудудларидан педагоглар ташриф буюрганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

photo2021-01-1319-18-16-2.jpg

photo2021-01-1319-15-30-2.jpg

Мазкур санаторийда педагоглар ўн кун давомида дам олиб, саломатликларини мустаҳкамладилар. Жумладан, ошқозон-ичак касалликлари, ортиқча тана вазнининг ошиши (метоболик синдром), қандли диабет, ошқозон ости бези касалликлари, ўт қопи, ошқозон яраси ҳамда жигар касалликларини даволаш ва профилактика қилиш бўйича муолажалар олди.

photo2021-01-1319-17-03-2.jpg

photo2021-01-1319-15-43-2.jpg

Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан санаторийда дам олаётган педагогларни муолажадан бўш вақтларида маданий ҳордиқ чиқариши учун ҳам шароитлар яратилди.

photo2021-01-1319-15-50-2.jpg

Хусусан, Тошкент шаҳридаги кўнгилочар объектлар, музейларга ташрифлар уюштирилди ҳамда «Ўқитувчилар ассоциацияси» ва таниқли шоир, ёзувчилар, «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари билан турли маданий учрашувлар ташкил этилди.

Baham ko'ring: