Сурхондарёда якка тартибда таълим олувчи ўқувчилар ҳолидан хабар олинди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 1992 йилда 3 декабрь «Халқаро ногиронлар куни» деб эълон қилинган.

Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида Халқ таълим вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев, Вилоят халқ таълим бошқармаси бошлиғи Илҳом Сапаров, туман ҳокими ўринбосари Н.Алланазаров, туман халқ таълими бўлими мудири Б.Ҳакимов якка тартибда таълим олувчи ўқувчилар хонадонида бўлди.

Хусусан, 2-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Фахринисо Муҳиддинова, 33-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси Қувончбек Ўринов, 3-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Хусан Усмонов ҳолидан хабар олиниб, уларга кийим-бош, ўқув қуроллари, ширинликлар тақдим этилди.

Baham ko'ring: