PISA халқаро тадқиқотида креатив фикрлаш

Жамиятдаги барча корхона, ташкилотларда инновацион ҳамда креатив фикрлашга зарурат туғдирадиган глобал муаммоларни ҳал қилиш учун инновацион билим ва яратувчанлик қобилиятига тобора эҳтиёж сезилмоқда.

Таълимнинг асосий роли ўқувчиларни жамиятда муваффақият қозониш учун зарур ва керак бўладиган сифатли таълим бериш ҳисобланса, креатив фикрлаш ҳозирги ёшларнинг ривожланиши учун зарур эҳтиёждир.

2021 йилда ўтказиладиган PISA халқаро дастурида креатив фикрлашни баҳолаш илк марта амалга оширилаётган бўлиб, бу OECDнинг креатив фикрлашни ривожлантиришга қодир янги педагогикаларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ яна бир янги лойиҳасидир.

Бундан мақсад, фақат ижодкор шахсларни ажратиб олиш эмас, аксинча ўқувчилар ғояларни қидириш, ифодалашда креатив фикрлаш қобилиятининг ўқитиш ёндашуви, мактаб фаолияти ҳамда таълим тизимининг бошқа хусусиятлари билан қандай боғлиқлигини тавсифлайди.

КРЕАТИВ ФИКРЛАШ НИМА?

Креатив фикрлаш – бу инновацион (янги, новатор, оригинал, ностандарт, ноодатий ва ҳоказо…) ва самарали (амалий, натижавий, тежамли, оптимал ва ҳоказо) ечимларни топиш, янги билимларни эгаллаш, тасаввурни таъсирчан ифодалашга қаратилган ғояларни ишлаб чиқиш, баҳолаш ва такомиллаштириш жараёнида самарали иштирок этиш қобилиятидир.

Креатив фикрлаш бизга муаммоларни ҳал қилишда ноодатий ечим топишга ёрдам беради. Бироқ биз уни танқидий фикрлаш билан адаштириб юбормаслигимиз, аксинча бизга имконсиз муаммоларни ҳал қилишда бир-бирини тўлдириб турувчи ечимларни топишда ёрдам берадиган “ака-укалар”дек қарашимиз керак.

PISA тадқиқотларида ўқувчидан креатив фикрлашни баҳолаш моделига кўра илмий муаммоларни ёки ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, ўз ғояларини ёзма ёки визуал ифодалаш талаб этилади.

Креатив фикрлашни баҳолашда турли ғояларни ишлаб чиқиш, креатив ғояларни ишлаб чиқиш ҳамда ғояларни баҳолаш ва такомиллаштириш компетентлигига эътибор қаратилади.

Агар ибтидоий одамларнинг креатив фикрлаши бўлмаганида эди, иккита чақмоқтошни бир-бирига уриб оловни, Томас Эдисон электр лампасини, Леонардо да Винчи парашютни ихтиро қилмаган бўлар эди.

Ҳар бир ўқувчида таълим олишга бўлган истак бор. Фақатгина биз шу истакни нуқтасини топишимиз керак ва биз бунга 3 “E” EXCITE, EDUCATE, EMPOWER яъни руҳлантириш, таълим бериш ва рағбатлантириш орқали эришамиз.

Қуйида Сиз PISA халқаро тадқиқотининг креатив фикрлаш йўналишига оид топшириқ намуналари билан танишишингиз ҳамда тасаввурингизни бойитишингиз мумкин.

1. Ёзма ифодалаш – “Шашқол донаси ва ҳикоялар

2. Визуал ифодалаш – “Таомлар фестивали логотипи”

3. Ижтимоий муаммолар ечими – “Сувни тежаш учун илова”

4. Ижодий-илмий муаммолар ечими – “Келажак велосипеди”

Baham ko'ring: