Онлайн-мактаб бўйича таклифлар ўрганиб чиқилади

Халқ таълими вазирлиги ўз олдига қўйган асосий масала Онлайн-мактабни қисқа муддатда, 4-чорак бошланишига ишга тушириш эди. Бу вазифа барча гуруҳ аъзолари ва ҳамкорларнинг фидокорона меҳнати натижасида кўзланган вақтда амалга оширилди.

Навбатдаги масала, ушбу дарсларни доимий такомиллаштириб бориш. Шу сабабли таклифларни йиғиш бўйича онлайн форма ташкил этилган эди. Ҳозирга қадар 90 га яқин таклифлар келиб тушди.

Дарслар эфирида узилиш бўлиб қолмаслиги учун онлайн дарслар камида бир ҳафта захираси билан ёзиб борилади ва монтаж вақтига қараб эфирга узатилади.

Шу алоҳида таъкидлаш жоизки, таклиф бериш билан тезда ўзгариш бўлиши бироз мушкул масала. Сабаби, у таклиф ўрганиб чиқилиб, ўқитувчиларга, мутахассисларга тушунтирилади. Ундан сўнг янги олинган дарс камида бир ҳафтадан кейин эфирга узатилади.

Барча таклифларни қуйидаги форма орқали юборишингизни илтимос қиламиз:

bit.ly/onlinemaktabfikr

Таклифларни ўқиш учун (тахминан 5 дақиқада автоматик янгиланади): bit.ly/onlinemaktabtaklif

Таклифлар статистикаси (тахминан 5 минутда автоматик янгиланади): bit.ly/onlinemaktabstat

 

Шерзод Шерматов,

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири

Baham ko'ring: