Навоийда республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди

Навоий вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида “Таълимда инновациялар, инвестициялар ва интеллектуал салоҳият: муаммолар, таҳлиллар ва истиқболлар” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Конференцияда узлуксиз таълим тизимида тадқиқот олиб бораётган мутахассис-олимлар, мустақил изланувчилар, тажрибали мактаб ўқитувчилари иштирок этди.

Конференция давомида таълим-тарбия жараёнига инвестицияларни кенг татбиқ этиш, интеллектуал салоҳиятни янада юксалтириш, PISA, TIMSS, PIRLS, STEAM халқаро баҳолаш дастурлари бўйича мактабларда билим сифатини юқори кўтариш мақсадида алоҳида режа ва дастур тузиш ҳамда уни амалда қўллаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш усуллари тўғрисида тақдимотлар ўтказилди.

Кун давомида конференция иштирокчилари таълим тизимида амалга оширилиши режалаштирилган илмий ишлар натижаларини таҳлил қилиш ва татбиқ этиш бўйича билим, кўникмага эга бўлди.

Aнжуман иштирокчилари томонидан ўқитувчиларнинг дарсга ижодкорлик билан ёндашишини таъминлаш, таълим-тарбия бериш жараёнига инновацияларни кенг жорий этишни йўлга қўйиш мақсадида илмий-методик ишларнинг мультимедиали ишланмалари тайёрланиб, таълим муассасаларига етказиб берилиши ва оммалаштирилиши белгилаб олинди.

 

Baham ko'ring: