Мактабларда рус тили ва адабиёти фани ойлиги муносабати билан турли тадбирлар ташкил этилди

Ноябрь – рус тили ва адабиёти фани ойлиги муносабати билан Тошкент вилояти умумтаълим мактабларининг 5-8-синфлари ўртасида “Слагаем стихи” танлови, 9-11-синфларда диктант, иншо, ижодий ишлар танлови ҳамда тадбирлар ўтказилди.

Очиқ дарс машғулоти жараёнида янги инновацион усуллардан фойдаланиб, ўқувчиларнинг билимини ошириш, улардаги кўникмаларни ривожлантириш, аниқланган бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган вазифалар амалга оширилди. Фан ўқитувчилари томонидан “Интегрированный урок русского языка и литературы”, Система контрольных работ на уроках русского языка” мавзуларида семинар ташкил этилди. М.Ю.Лермонтовнинг “Песня про царя Ивана Васильевича, молодого опричника и удалого купца Калашникова”, Е.И.Чарушиннинг “Томка” мавзуларида очиқ дарслар ўтилди, кузатилди ва таҳлил қилинди. “Литературная гостиная” номи остида “В гостях у Пушкина” танлови, деворий газеталар, расмлар танлови ўтказилди.

Фан ойлиги натижаларига кўра ўтказилган очиқ дарслар ҳамда танловлар якунида Ангрен шаҳридаги 21-мактабнинг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Замира Нурманова ғолибликни қўлга киритди. Унинг дарслари Республикада оммалаштиришга тавсия этилди.

Baham ko'ring: