«Қалбдан чиққан бир ажиб садо» танлови ғолиблари тақдирланди

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида турли маънавий-маърифий тадбир ва танловлар ўтказиб келинмоқда. Хусусан, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Республика болалар кутубхонаси жорий йилнинг 17 апрель санасидан 17 май санасига қадар карантин даврида ўқувчилар вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида “Қалбдан чиққан бир ажиб садо” шиори остида онлайн китобхонлик танловини ўтказди.

Танлов ёшларда китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида шеърият йўналишида ташкил этилди. Унда ўқувчилар ўзлари ёзган ёки таниқли шоирлар шеърларини ифодали ўқиб, видеолавҳа тайёрлади. Ўқувчилар томонидан юборилган ижодий ишлар телеграмдаги “Ёш китобхонлар” каналига (https://t.me/yoshkitobxonlar2020) қўйиб борилди. Танловда 8000 нафарга яқин ўқувчи ўз ижод намуналари билан қатнашди. Танлов давомида иштирокчилар томонидан юборилган 5000 дан ошиқ ишлар телеграм каналига жойлаштирилди.

Танлов натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Қораўзак тумани, 28-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Давлетёр Абдиров танлов ғолиби деб топилди ва 40 та аудиокитоб ҳамда I даражали сертификат билан, 2-ўринни Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, 37-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Фарангиз Ўроқова эгаллади ҳамда 20 та аудиокитоб ва II даражали сертификат билан, 3-ўринга Навоий вилояти, Нурота тумани, 6-мактабнинг 2-синф ўқувчиси Райҳона Рахмонқулова сазовор бўлди ҳамда 15 та аудиокитоб ва III даражали сертификат билан тақдирланди.

Baham ko'ring: