Ихтисослаштирилган мактабларга иқтидорли ўқувчилар қабули бошланмоқда

Жорий йилнинг 1 июлидан халқ таълими тизимидаги айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари (5-синф) ва мактаб-интернатлари (7-синф)га 2020-2021 ўқув йили учун ўқувчилар қабули жараёни бошланмоқда.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5-синфи учун ҳужжатлар шу йилнинг 1 — 31 июль кунлари ҳамда 7-синф учун ҳужжатлар 1 — 20 июль кунлари қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига иқтидорли ўқувчилар Давлат тест маркази томонидан тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган тест синовлари (саралаш танлови) натижалари асосида қабул қилинади.

Пандемия шароитини инобатга олиб, ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ҳужжатларни онлайн қабул қилиш учун шароитлар яратилмоқда.

Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқувчилар қабули бўйича танловлар август ойида олий таълим муассасаларига қабул тест синовлари якунланганидан сўнг ўтказилиши режалаштирилган.

Юртимиздаги карантин чекловлари сабабли саралаш танловларини ўтказиш муддати ўзгартирилиши мумкин.

Номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори номига ариза;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

тиббий маълумотнома;

3 х 4 ҳажмдаги 4 та фотосурат.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари рўйхати:

miii14.jpg

Baham ko'ring: