Ҳайъат йиғилиши: 2020 йилдаги устувор вазифаларни белгилаб олди

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вазирлик раҳбарияти, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари ҳамда мактаб директорлари иштирок этди.

Ҳайъат йиғилишини Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири Аманжол Аяпов очиб берди. Дастлаб бир гуруҳ педагог ходимларга Ӯзбекистон Республикаси “Халқ таълими аълочиси” кӯкрак нишонини топшириш маросими ӯтказилди. Жами 32 нафар ӯқитувчи “Халқ таълими аълочиси” кӯкрак нишонига сазовор бӯлди.

Мазкур ӯқитувчилар халқ таълими соҳасида баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасида фидокорона меҳнатлари ҳамда соҳа ривожига муносиб ҳисса қӯшгани учун тақдирланди.

Шунингдек, йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан вазир А.Аяпов халқ таълими тизимида 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва Президентимиз томонидан Ӯзбекистон Республикаси Олий Мажлисида белгилаб берилган вазифалар бӯйича 2020 йилда амалга ошириладиган ишлар ҳақида тӯхталиб ӯтди. Шу билан бирга, йиғилишда таълимни бошқариш ва сифатини ошириш ҳамда халқаро баҳолаш тадқиқотларида мамлакатимизнинг иштироки масалалари ҳам муҳокама этилди.

Таъкидлаш жоизки, 2021 йилда Республикамиз илк бор PISA халқаро тадқиқотларида иштирок этади. Мазкур тайёргарлик жараёнига ҳам эътибор қаратиш кераклиги айтиб ӯтилди. Қолаверса, жойларда таълим сифати бӯйича муаммолар ҳамда жойларда ӯқитувчиларнинг ӯз устида ишлаши ва малакасини оширишга катта аҳамият берилмаётганлиги таъкидланди. Туман(шаҳар) халқ таълими бӯлимларига таълим сифати паст бӯлган туманларнинг муаммоларини ӯрганиш ва керакли чоралар кӯриш бӯйича топшириқ берилди. Баъзи туманларда олий маълумотли ӯқитувчиларни ишга жалб қилишда муаммолар борлиги қайд этилди.

Шунингдек, йиғилишда ўқув йили якуни бўйича таълим сифати мониторинги, фан олимпиадасида ўқувчиларнинг ўзлаштиришида аниқланган бўшлиқларни тўлдириш бўйича аниқ, самарали усуллар тўғрисида маълумот берилди. Жумладан, ўқитувчининг дарсга пухта тайёргарлик кўришига эришиш, таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланиш, фан методбирлашмалари ва методика кенгашлари фаолиятини кучайтириш, ёш педагогларга методик кўмак берилишини йўлга қўйиш, методик хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бӯйича билдирилган фикр-мулоҳазалар ижобий қабул қилинди.

Шу билан бирга 2018-2019 ўқув йили якунида Қорақалпоғистон Республикасидаги умумтаълим мактаблари битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш натижалари танқидий таҳлил қилинди.

Йиғилиш доирасида баъзи туман мудирлари лавозимларига лойиқлиги масаласи ёки интизомий жазо кӯриш топшириғи берилди.

Таълим сифатини ошириш, 2019-2020 ўқув йилида 11-синф битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини янада ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Baham ko'ring: