Ўқувчилар ёт ғоялардан ҳимояланиши шарт

2017.04.20 | Янгиликлар

Пойтахтимиздаги 144-мактабда “Ёшлар гиёҳвандлик, одам савдоси, диний экс­­т­ремизм ва терроризмга қарши” мавзусидаги профилактик тадбир ҳам ана шу мақсадда ташкил этилди.

Анжуманга ташриф буюрган Маънавият тар­ғибот маркази Яккасарой тумани бўлими раҳбари Ф.Турсунов ва бошқалар инсон онги ва қалбини мафкуравий таҳдидлардан асрашда китобхонликнинг аҳамияти борасида тўхталди. Туман прокуратураси, ИИБ вакиллари ёшларнинг тўғри йўлдан оғишмай ўқиб, мақсад сари одимлашида маҳалла–оила–мактаб ҳамкорлигининг аҳамиятини аниқ мисоллар орқали тушунтириб беришди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
— Ҳозирги глобаллашув шароитида ўқувчиларнинг мафкуравий иммунитетини шакллантириш энг долзарб масала саналади, — деди мактаб директори Нилуфар Ҳусанбоева. — Ёшларимизни ҳар қандай ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш учун барча имкониятларимизни ишга солишимиз зарур. Бу борада ўқувчилар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича тўпланган тажрибаларимиз қўл келмоқда.

Насиба ЭРХОНОВА,
«Ma’rifat» мухбири

Рўйхатдан ўтиш





Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.