“Ҳуқуқ билимдонлари”

2017.04.19 | Янгиликлар

Учқудуқ туманидаги  7-мактабда умумтаълим мактабларининг 8—9-синф ўқувчилари ўртасида “Ҳуқуқ билимдонлари” Республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. 

Ўқувчиларда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш, фаол фуқаролик позицияси ва мустақил қарор қабул қилиш кўникмасини ривожлантириш, бу орқали улар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган танловда туман мактабларининг  8—9-синф ўқувчиларидан тузилган гуруҳлар иштирок этди. Жамоалар 3 та шарт асосида баҳоланди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1-шартда “Давлат ва ҳуқуқ асослари”, “Тарих” ҳамда “Она тили ва адабиёт” фанларидан 25 та тестга жамоавий тарз­да жавоб берган ўқувчилар 2-шартда ҳуқуқий билимларини намоён этдилар. Бунда ўқувчилар “Давлат ва ҳуқуқ асослари”, “Тарих” ва “Миллий истиқлол ғояси” ҳамда “Президент асарлари” юзасидан топширилган 3 тадан саволга жавоб беришди. Танловнинг 3-шарти “Саҳна кўриниши” бўлди. Унда жамоалар вояга етмаганлар ўртасида ҳуқубузарликлар, уларнинг ёшлар келажагига ва ҳаётига салбий таъсири, олдини олиш чоралари бўйича саҳна кўринишини намойиш этдилар.

Танлов  якунига кўра, 1-ўрин 20-мактаб, 2-ўрин 7-мактаб, 3-ўрин эса 18-мактаб ўқувчилари жамоасига насиб этди.  

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.