Жавондаги жавоҳир

2017.04.17 | Янгиликлар

Шайхонтоҳур туманидаги 324-мактабда “Жавондаги жавоҳир” деб номланган китобхонлик кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда Президентимизнинг сайловолди учрашувларда сўзлаган нутқи ва маърузалари жамланган “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” номли китоби тақдимоти ҳам ўтказилди.

Китоб байрамида Республика илмий-педагогик кутубхонаси вакиллари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси мутахассислари, тумандаги мактабларнинг кутубхоначилари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

– Китоб инсоннинг энг яқин дўсти. Фарзандларимиз қалбида китобга меҳр уйғотиш асосий вазифаларимиздан биридир, – дейди Шайхонтоҳур тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири Фахрия Широва. – Жумладан, бугунги ўтказилаётган китобхонлик байрами ҳам ўқувчиларнинг мутолаага бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Қатнашчиларга ўқувчилар томонидан ижро этилган Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўринишлари, куй-қўшиқ, рақслардан иборат концерт дастури манзур бўлди. Айниқса, 254-мактабнинг “Замин” драма тўгараги аъзолари саҳналаштирган “Навоийнинг болалиги” номли чиқиш йиғилганларда катта таассурот қолдирди. “Зумрад ва Қиммат” эртагининг янги талқинини маҳорат билан ижро этган 324-мактаб ўқувчилари томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Шунингдек, тадбир доирасида болалар нашрлари, турли китоблар ва ўқувчилар томонидан ясалган ҳунармаднчилик буюмлари кўргазмаси ташкил этилди.

Шоҳсанам Маҳмудова,
“Маърифат” газетаси мухбири

Рўйхатдан ўтиш





Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.