“Аъло таътил” лойиҳаси якунланди

2019.01.10 | Янгиликлар

Мамлакатимизнинг фаол, тиришқоқ ва аълочи ўқувчиларини Сурхондарёдаги “Халқаро ёшлар оромгоҳи”да бирлаштирган “Аъло таътил” лойиҳасига бугун якун ясалди. Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилган лойиҳада республикада сараланган 192 аълочи ўқувчи иштирок этиб, мароқли таътил ўтказди. 

Тақдирлаш маросими доирасида ўқувчи ёшлар ва ўз касбининг билимдон мутахассислари иштирокида “Аъло касбим” лойиҳаси бўлиб ўтди. Унда ёшлар учувчи, танкчи ва разведкачилар ҳамда моҳир журналистлар билан учрашди. 

— Бундай касб учрашувида биринчи бор иштирок этишим, — дейди “Dreamliner” капитани Улуғбек Ишмаҳмедов. — Бу учрашувда касбга йўналтирувчи янги платформа ишга тушди, деб айтишимиз мумкин. Ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган мазкур платформа ёшларга турли касблар, уларнинг ютуқли ва масъулиятли томонлари ҳақида маълумот беради. Мен ҳам болаликдан “орзулар кемаси”ни бошқаришни орзу қилганман. Ҳамма учувчилар орзуси бўлган вазифа — Президентимиз сафарга учган самолётни бошқариш бахтига муяссар бўлганман. Бугунги учрашув иштирокчилари орасида учувчи бўлишни орзу қилаётган ёшлар борлигидан қувондим. 

Учрашувда ўқувчилар моҳир касб эгаларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. 

Лойиҳанинг тақдирлаш маросими ўқувчи-ёшлар учун дўстлик ва бирдамлик фестивалига айланди. Ҳар бир иштирокчи ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди. 

— Бу йилги қишки таътил хотирамда абадий сақланиб қолади, — дейди сирдарёлик Ёрқинжон Ҳайитбоев. — “Аъло таътил” лойиҳаси доирасида ўтказилган учрашувлар, маҳорат дарслари, маданий ҳордиқ ва турли саёҳатлар бизни бир куч бўлишга, биргаликда катта марраларни эгаллашга руҳлантирди. “Менинг ижод маҳсулим” медиа-фестивали эса кўплаб ижодкор ва янги ғояларга бой тенгдошларимни кашф қилиш ва ҳудудларда мактаб ўқувчилари ҳаёти билан танишишга имкон яратди. Юртимизнинг барча ўқувчиларини, тенгдошларимни бу чоракда ҳам аъло баҳоларга ўқиб, Ёшлар иттифоқи ҳаётида фаол иштирок этиб, баҳорги таътилда “Аъло таътил” лойиҳасида иштирок этишга чорлаб қоламан. 

2019 йилнинг қишки таътилига мўлжалланган “Аъло таътил” лойиҳаси ўқувчи-ёшларни барча фанлардан аъло баҳоларга ўқишга, фаол ва ташаббускор бўлишга ундади.

ЎзА

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.