Халқ таълими ходимлари учун ўқув-семинари

2019.01.04 | Янгиликлар

Таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда умумий ўрта таълим тизими ходимларининг маънавий-маърифий масалалар бўйича малакасини ошириш мақсадида 2019 йилнинг 4-5 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Халқ таълими вазирлигининг масъул ходимлари, ҳудудий бошқармалари раҳбар кадрлари ҳамда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари раҳбарлари учун ўқув-семинари ташкил этмоқда.

Ўқув-семинарда Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика маънавият ва маърифат маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбар ва мутахассис ходимлари томонидан сўнгги икки йилда тегишли соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар, ўз ечимини кутаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида интерактив усулларни қўллаган ҳолда тренинг ташкил этилади.

Хусусан, тренингда ота-онанинг фарзанди таълим-тарбиясидаги масъулияти, Ўзбекистонда давлат ва диннинг ўзаро муносабатларида амал қилинадиган асосий тамойиллар, ёшларда бурч ва масъулиятни шакллантиришда оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги, юртимизда мустақиллик йилларида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, халқ таълими тизимида ҳар томонлама етук, баркамол авлодни тарбиялашнинг долзарб масалалари, узлуксиз маънавий тарбия, бола тарбияси бўйича ривожланган хорижий давлатлар тажрибалари, ҳуқуқий таълим-тарбияни шакллантириш самарадорлигини оширишда инновацион технологияларни қўллашнинг аҳамияти каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилади.

Ўқув-семинардан кўзланган асосий мақсад, умумтаълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш орқали ўқувчилар томонидан содир этилиши мумкин бўлган турли ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, ўқувчилар онгида ватанпарварлик ҳиссини ривожлантириш ҳамда таълим-тарбияга масъул бўлган мутасадди ходимларнинг малакасини оширишдан иборат.

Ўқув-семинарга тайёргарлик кўриш жараёнида ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида 12 та мавзуни ўз ичига қамраб олган видео ресурслар яратилди ва интернет тармоғига жойлаштирилди.

2019 йилнинг 4-11 январь кунлари республикамиздаги барча умумтаълим мактабларида педагогик жамоа учун мазкур видео ресурслардан фойдаланган ҳолда видеосабоқлар кўринишида ўқув-семинарлари ташкил этилади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.