ХТВ ва БМТ таълим тизимида бола ҳуқуқларини таъминлаш масалаларини муҳокама этдилар

2018.12.06 | Янгиликлар

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 2018 йилнинг 5 декабрь куни БМТнинг бола ҳуқуқлари қўмитаси раиси Рената Винтерни қабул қилди.

Учрашувда БМТ делегацияси таркибига ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауман бошчилигида ушбу ташкилот ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Томонлар мазкур учрашув доирасида халқ таълими тизимида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини атрофлича муҳокама этдилар.

Жумладан, томонлар илғор хорижий тажриба асосида тарбияси қийин бўлган болалар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашдилар.

Халқ таълими вазирлиги таклифига кўра, томонлар тарбияси қийин бўлган болалар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ногиронлиги бўлган болалар ҳуқуқларини таъминлаш учун таклифлар ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдилар.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.