“Замонавий мактаб” давлат дастури ишлаб чиқилади

2018.12.05 | Янгиликлар

“2020-2025 йиллар учун “Замонавий мактаб” давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент фармонининг лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида чоп этилди.

Фармон лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тайёрланди.

Ҳужжатда қайд этилишича, 2019 йилнинг 1 июнига қадар Қурилиш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги халқаро тажриба ҳамда илғор технологиялар ва муҳандислик ечимлар асосида замонавий таълим муассасаларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.

2019 йилнинг 1 сентябрига қадар Халқ таълими вазирлиги умум таълим муассасаларини мебель, замонавий дарс ва лаборатория ускуналари, дарсликлар ва ўқув-методик материаллар, компьютер ва мультимедиа техникаси, видеокузатув тизимлари билан таъминлаш нормативларининг янги таҳририни тайёрлаши лозим.

Фармон лойиҳасига қўра, 2020-2024 йилларда 126 та замонавий мактаб қуриш режалаштирилган. Уларнинг қуввати 39,69 мингни ташкил этади. Шу билан бирга, ҳужжатга қўра, 2025 йилга қадар 704 та мақтаб реконструкция қилинади.

“Замонавий мактаб” намунавий лойиҳалари асосида янги ўрта таълим муассасаларини қуриш Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳамда жалб этилаётган грантлар ва кредитлар ҳисобига амалга оширилади.

2020 йилдан бошлаб мактабларнинг қурилиши, реконструкцияси ва уларнинг жиҳозланиши Қурилиш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан тайёрланган янги намунали лойиҳалар ва нормативлар асосида олиб борилади.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги фармон лойиҳасини янада такомиллаштириш учун муҳокамага чорлайди. Ҳужжат лойиҳасининг муҳокамаси 2018 йилнинг 15 декабрга қадар давом этади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.