​Халқ таълими вазирининг янги ўринбосарлари тайинланди

2018.11.06 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқ таълими вазирининг ўринбосарларини тайинлади ва улар бугун вазирлик ходимларига таништирилдилар.

Президент қарорига кўра Халқ таълими вазири ўринбосари вазифасини бажариб келган Алишер Умаров Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари, вазир ўринбосари вазифасини бажариб келган Атабек Назиров ва Сарвар Бабаходжаев вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Халқ таълими вазирига яна икки нафар ўринбосар тайинланди. Улардан бири Дилшод Кенжаев айни вақтда фаолиятини Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари сифатида бошлаган Алишер Саъдуллаев ўрнини эгаллади. Бунгача Кенжаев Дилшод Муталибович Вазирлар Маҳкамаси маданият-санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг ёшлар сиёсати ва маънавий ривожлантириш масалалари шўъбаси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган.

Яна бир бўш турган Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига Иброхим Джураев тайинланди. У ҳудудий бошқармалар фаолиятини ҳамда мактабларни қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш масалалари бўйича жавобгар бўлади.

Иброхим Джураев давлат хизматида охирги иш жойи Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.