Мактаб ярмаркаси ва оммавий ахборот воситаси вакиллари билан учрашув

2018.08.26 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 25 август куни Халқ таълими вазирлиги томонидан Ёшлар ижод саройида мактаб ярмаркаси кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирни халқ таълими вазири Ш.Шерматов табрик нутқи билан очиб берди.

 

Сўнг, “Баркамол авлод” бадиий ижодиёт марказининг тўгарак аъзолари томонидан ёрқин ашула ва рақс намойишлари бўлиб ўтди. Шунингдек, “Туморча” дизайнерлар гуруҳи янги мактаб формасини намойиш этди.

 

Қолаверса, тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари иштирокида брифинг ўтказилди. Унда, Халқ таълими вазири бугунги кунда таълим тизимида олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.

Жумладан, таълим тизими сифатини ошириш, умумтаълим мактаблари директорлари ва уларнинг ўринбосарларига қўйилган талабларни қайтадан кўриб чиқиш, ўқув-тарбиявий жараёнга илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, жамиятда ўқитувчиларни мақомини ва иш ҳақини ошириш орқали таълим сифатини яхшилаш, бундан ташқари, мактаблар ихтиёрига бюджетдан ташқари маблағларни қолдириш, ички-коллектив назорат тизимини яратиш, намунали мактаблар сонини кўпайтириш мақсадида мактабларнинг рейтингини ишлаб чиқиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда мамлакат Ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланаётган халқ таълими соҳасида қўйидаги натижаларга эришилди:

  • Халқ таълими тизимини яхшилаш учун хорижий экспертлар жалб қилинди;
  • Ўқитувчиларнинг иш ҳақлари оширилди;
  • Психологлар сони ва моддий рағбатлантириш ҳажми оширилди;
  • Корея Республикаси Таълим вазирлиги билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди;
  • Жаҳон банки ва турли соҳалар бўйича фаолият кўрсатадиган бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди;
  • Халқ таълими вазирлиги ҳузурида эксперт-таҳлил кенгаши яратилди;
  • “Обод қишлоқ” (“Обод маҳалла”) Давлат дастури ва Инвестицион дастурлар бўйича мактаблар қурилиши ва таъмирини мониторинг қилиш тизими яратилди;
  • Илк бор Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман халқ таълими бўлими мудири ва шу тумандаги 50-сонли мактаб директори бўш иш ўринлари учун танлов ўтказилмоқда;
  • Қобилиятли ўқувчиларни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида шу йили Республика Халқ таълими вазирлиги томонидан илк бор “Менинг инновацион ғоям” кўрик танлови ўтказилди.
  • Янги ўқув йилининг бошланиш арафасида умумтаълим мактаблари ўқувчиларини асосий ўқув қуроллари билан таъминлаш ва ота-оналар учун қулайликлар яратиш мақсадида, жорий йилнинг 10 августидан 10 сентябригача Республика бўйлаб жами 1325 мактаб ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Шунингдек, қуйидаги ўзгаришлар ҳам режалаштирилмоқда:

• Ўқитувчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида “Устоз Овози” виртуал инспектори ва телеграм-ботини яратиш;

• Ўқитувчи ва мутахассислар малака даражасини ошириш;

• Мактаб раҳбарлари ва вазирлик ўртасидаги тўсиқсиз алоқани таъминлаш ва соддалаштириш;

• Халқ таълими муассасалари мулкини ижарага беришни назорат қилиш ва улардан фойдаланиш ҳисоби тизимини модернизация қилиш;

• Халқ таълими тизими бюджети лойиҳасини шакллантириш учун электрон маълумотлар базасини яратиш;

• Манфаатдор бўлган хорижий инвесторларнинг Халқ таълими соҳасига инвестицияларини жалб қилиш;

• Ҳар бир ўқувчи учун харажатлар норматив базалари асосида молиялаштиришни босқичма-босқич ўтказилишини таъминлаш;

• Давлат-хусусий ҳамкорлик механизмларини татбиқ этиш йўли орқали нодавлат мактаблар тармоғини кенгайтириш;

• Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва ўқувчиларни психологик қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш;

•Мактаб ўқувчиларининг ўзлаштириш ва давоматини ҳисобга олишнинг ягона идентификациялаш тизимини жорий қилиш;

• Болалар ва мактаб кутубхоналарининг моддий-техник базасини яхшилаш ва фаолиятини такомиллаштириш;

• “Баркамол авлод” болалар марказларининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар кўриш;

• Инклюзив таълим учун халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, замонавий талаб ва қурилиш нормаларини ишлаб чиқиш.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати
 
 
 
 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Ахборот хизмати телефон рақами: (+99871)226-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.