Фармон мазмун-моҳиятига бағишланди

2018.02.05 | Янгиликлар

Бугун Халқ таълими вазирлиги томонидан пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармонининг мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Матбуот анжуманида халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов, вазирликнинг мутасадди бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбирда халқ таълими тизимида сўнгги бир йилда олиб борилган ислоҳотлар, қолаверса, Президентимиз томонидан тавсия этилиб, халқимиз томонидан тўла қўллаб-қувватланган 11 йиллик таълим тизимининг жорий этилиши, ушбу масала юзасидан олиб борилган тайёргарлик жараёни, мактабларнинг моддий-техник базаси, ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш, дарслик ва қўлланмалар яратиш, кадрлар билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, анжуман доирасида 7 тилда чоп этилган 10-синф дарсликлари ва мультимедия​ воситаларининг кўргазмаси ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Матбуот анжумани давомида ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга вазирлик раҳбарияти ва мутахассислари томонидан атрофлича жавоб берилди.

 

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Ахборот хизмати телефон рақами: (+99871)226-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.