Кутубхоналар самарадорлигини ошириш йўлида

2017.12.23 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 21 декабрь куни Жиззах шаҳридаги болалар кутубхонасида ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш, улaр қaлбидa вaтaнпaрвaрлик, эзгулик сингaри юксaк инсoний фaзилaтлaргa нисбaтaн меҳр-муҳaббaт уйғoтиш мақсадида “Ўқувчилар ўртасида китобхонлик маданиятини шакиллантириш ва кутубхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш” мавзусида республика ўқув-семинари ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Унда вазирлик раҳбарияти, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги туман (шаҳар) ахборот-ресурс марказлари раҳбарлари ва соҳа вакилларидан иборат жами 120 нафар мутахассислар иштирок этишди.

Семинарда сўзга чиққан Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев ва бошқалар халқимиз маънавиятини юксалтириш, навқирон авлодни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат ва юксак салоҳиятли инсонлар этиб тарбиялашда китобнинг ўрни беқиёс экани ҳақида таъкидлаб ўтдилар. Қолаверса, “Замонавий китобхонлик”, “3D китоб нима?”, “Китоб билан суҳбат” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тадбир давомида китобхонликка оид ишлаб чиқилган “Кутубхоналардаги ҳужжатларни тартибга солиш” номли китоб тақдимоти ўтказилди ва зарур ўқув кўргазмали воситалар тарқатилди.

Ўтказилган ўқув-семинари якунида иштирокчиларга болалар китобхонлигини оширишнинг инновацион усуллари, кутубхоналарда янги иш услуби, ўқувчиларда китоб мутолаасини шакллантириш, Ахборот-ресурс маркази ва мактаб кутубхоналари самарадорлигини оширишга оид устувор вазифалар бўйича тагишли тасиялар берилди.

 

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони Телефон: (+99871) 239-13-43, факс:
(+99871) 239-16-30 e-mail:info@xtv.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.