Таълим тизимида сифат ва самарадорлик

2017.11.09 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан ихтисослаштиилган таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва уларда таълим олаётган иқтидорли ўқувчилар билан ишлашда самарали натижаларга эришиш мақсадида Жоирий йилнинг 9 ноябрь куни “Ихтисослаштирилган  таълим муассасаларида иқтидорли ўқувчилар билан ишлашнинг самарали механизмлари” мавзусида амалий семинар ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Семинарда Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва мутахассислари,  Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ихтисослаштирилган умумтаълим мактаблари директорлари, тажрибали ўқитувчилар иштирок этди. Мазкур семинарда ихтисослаштирилган таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим жараёнига илғор хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда ўқитишнинг замонавий педагогик ҳамда ахборот коммуникация технологиялраини кенг жорий этиш, илғор иш тажрибаларни оммалшатириш, таянч мактаблар ташкил этиш каби устувор вазифалар муҳокама этилди. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, семинарда иқтидорли ўқувчилар билан ишлашда 300-сонли ихтисослашган мактаб тажрибаси намойиш этилиб, унда муассасада ташкил этилган “Кичик академия” фаолияти билан яқиндан таништирилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Семинар якунида ихтисослаштирилган таълим муассасалари тармоғини кенгайтиришга доир  тавсиялар ишлаб чиқилди ва уларда таълим олаётган иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш самарадорлигини ошириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

 

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 
 
 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.