Филология фанлари ўқитувчиларининг форуми

2017.11.08 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан тизимга замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ тадбиқ этиш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида жорий йилнинг 7-8 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Тил ва таълим: муаммолар,  истиқболдаги вазифалар” мавзусидаги филология фанлари ўқитувчиларининг республика форуми ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур форумдан асосий мақсад ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш,  миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш, таълим-тарбия тизимининг барча бўғинларида филология фанларини ўқитиш сифати самарадорлигини ошириш, илғор иш тажрибаларини аниқлаш ва оммалаштиришдан иборатдир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Форум доирасида республиканинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган илғор ўқитувчилар иштирокида бир неча тадбирлар ўтказилди. Дастлаб форум иштирокчилари жорий йилнинг 7 ноябрь куни пойтахтимиздаги вазирлик тасарруфидаги Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига ташриф буюришди. Бу ерда тажрибали ўқитувчиларнинг “Маҳорат дарслари” ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шундан сўнг форум қатнашчилари  “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ва “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилдилар, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат музейига ташриф буюришиб, бу ердаги экспонатлар билан танишдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Республика форумида Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар ҳамда жойлардан ташриф буюрган 200 нафардан ортиқ устозлар иштирок этишди.  Форум икки кун давомида ўтказилиб, у она тили ва адабиёт, ўзбек тили, қардош тиллар (қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман), чет тиллари (инглиз, немис, француз), рус тили ва адабиёти фанларини ўқитишнинг долзарб вазифалари каби бешта йўналишда иш олиб борди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бугун Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида форумнинг ялпи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда филология фанларни ўқитиш йўналишида олиб бориладиган ишларни сифат ва самарадорлигини ошириш, тизимга замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ тадбиқ этиш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Форум якунида филология фанларни ўқитиш самарадорлигини оширишга доир  тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда мазкур форумни ҳудудларда ҳам ташкил этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 
 
 
 
 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.