Замонавий таълим маскани

2017.09.09 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Муассасанинг очилиш маросимида мамлакатимизда ёш авлоднинг жисмонан соғлом ва маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун барча шароитлар яратилаётгани алоҳида таъкидланди.

Муассаса юмшоқ ва қаттиқ мебеллар жамламаси, болалар учун махсус кроватлар, тиббий асбоб-ускуналар, мусиқий асбоблар, турли ўйинчоқ ва бошқа зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди. Ҳовлида 2 болалар ўйин майдончаси, фаввора, бассейн ва мўъжаз боғ барпо этилди.

– Мукаммал таъмирдан сўнг бу ерда қўшимча 30 иш ўрни яратилди, – дейди мактабгача таълим муассасаси мудираси Саида Юсупова. – Тарбиячи ва энагалар ёш авлодга замон талаблари асосида таълим-тарбия бериши учун барча шароит яратилди. 70 ўринли муассасамизда кичкинтойлар рус ва инглиз тилларидан ҳам сабоқ олади.

Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан вилоятдаги 151 мактабгача таълим муассасасининг 9 тасида мукаммал таъмирлаш, 5 тасида реконструкция ишларини амалга ошириш мақсадида 8 миллиард 600 миллион сўм маблағ ажратилган. Жорий йилнинг ўтган даврида пудратчи ташкилотлар томонидан ушбу объектларда 7 миллиард 100 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. 

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди. 

 

www.uza.uz

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.